«Наполи» Миланни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2-ўринни эгаллади
Италия А Сериясининг 31-туридаги марказий баҳсда «Наполи» ўз майдонида «Милан»ни қабул қилиб, захирадан майдонга тушган Политанонинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу натижа «Наполи»га 65 очко тўплаб, «Милан»дан (63 очко) 2-ўринни тортиб олишга имконият берди. Пешқадам эса «Интер» клуби бўлиб, улар 72 очко билан биринчи ўринни эгалламоқда.
А Серия, 31-тур:
Наполи — Милан 1:0
6 апрел, Марадона стадиони
Гол: Политано (79)
Наполи: Милинкович-Савич, Жезус (Бекема, 85), Буонжорно, Оливера, Гутиеррес, Ангисса, Лоботка, Спинаццола (Политао, 74), Де Брюйне (Элмаз, 85), Мактоминей, Жиоване (Алиссон, 70).
Милан: Менян, Де Винтер, Томори (Лофтус-Чик, 82), Павлович, Салемакерс (Атекаме, 62), Фофана (Леау, 83), Модрич, Рабио, Бартесаги, Фуллкруг (Хименес, 63), Нкунку (Пулишич, 74).
Огоҳлантиришлар: Буонжорно (12), Политано (81).