Эрон ҳужуми Ҳайфани вайрон қилди: қурбонлар бор
Яқин Шарқдаги кескинлик янада кучаймоқда. Эрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми натижасида Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида жойлашган бинолардан бири тўлиқ вайрон бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бинода бўлган одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Ҳозирча 2 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани тасдиқланган, яна 2 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда. Қутқарув хизматлари ҳодиса жойида излаш-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Шу билан бирга, манбаларда айтилишича, Тел Авив томонга ҳам 10 та баллистик ракета учирилган. Бу эса минтақадаги ҳарбий вазият янада таранглашаётганидан далолат беради.
Мутахассислар фикрича, сўнгги воқеалар Яқин Шарқдаги зиддиятни янада чуқурлаштириши мумкин. Расмий манбалар эса ҳозирча ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бергани йўқ.