Жиззахда юз берган авария беш инсон умрига зомин бўлди
Жиззах вилоятининг Фориш туманида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди, деб Kun.uz хабар берди. Ҳодиса 4 апрель куни соат 16:05 атрофида "Жиззах–Боғдон–Қизилча" автомобиль йўлида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 27 ёшли У.Б. бошқарувидаги Nexia автомашинаси қувиб ўтиш қоидасини бузган. Натижада у қарши йўналишда ҳаракатланаётган, Фориш туманида яшовчи 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
Фожиа оқибатида ҳар икки ҳайдовчи ҳамда Nexia автомобилида бўлган 54 ёшли Хитой фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Cobalt автомобилидаги икки нафар йўловчи эса шифохонада вафот этгани маълум қилинди.