“Қизалоқ ва Маймоқ” мультфильми нега айрим давлатларда тақиқланган?
“Қизалоқ ва Маймоқ” мультфильми қайта-қайта маданий қаршиликлар ва ота-оналарнинг норозиликлари сабабига дуч келган. Бу машҳур рус анимацион сериал нафақат Россияда, балки Бразилия ва Японияда ҳам севиб томоша қилинади. Ҳозирда у YouTube каналда рекорд даражасини янгилаб, Disney’ни ҳам орқада қолдирмоқда.
Аммо баъзи давлатларда Маша жуда фаол ва шаддод характери сабаби билан унинг сaргузаштлари болалар руҳияти учун хавфли деб баҳоланган. Зарарсиздек кўринган мультфильм нима учун бундай баҳс-мунозараларга сабаб бўлди? Қандай қилиб тақиқлар унинг машҳурлигини оширди? Келинг, “Қизалоқ ва Маймоқ” атрофидаги можаролар харитасини кўриб чиқамиз.
2015 йилда Эрон ҳукумати мультфильмни давлат телевидениесида намойиш этишни тақиқлади. Сабаби, Қизалоқ болаларга ёмон ўрнак кўрсатади: у фаол, катталарга бўйсунмайди ва қоидаларни бузувчи қизалоқ деб қаралди. Болаларда камтарлик қадрланадиган мамлакатда унинг ҳаракати ҳалокатли деб баҳоланган.
Канадaда эса “Узоқ қариндош” (2015) эпизодидаги шаман иштирок этган саҳна кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Томошабинлар унда маҳаллий халқлар ҳақидаги стереотипларни ҳам сезишди. Ҳаттоки Netflix платформаси мултсериални вақтинча олиб ташлади ва ижодкорлар бу ҳиндулар эмас, рус фолклорига пародия эканини тушунтиришди.
АҚШда эса ота-оналар Маша “итоатсизликни рағбатлантиради” деб танқид қилди. Расмий тақиқ бўлмаса-да, Америка ижтимоий тармоқларида мультфильмни болалар каналларидан олиб ташлаш бўйича бир неча чақириқлар бўлди. Психологлар эса қарши чиқиб, болалар мультфильмни ҳақиқатдан ажратишни билади, ҳазил эса таълимнинг бир қисми, деб изоҳ бердилар.
Ҳар бир тақиқ мультфильмни кўришлар сонининг кескин ошишига олиб келди. Масалан, Эрон тақиқидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги мухлислар сони 30 фоизга кўтарилди. “Симпсонлар” ёки “Жанубий Парк” каби тақиқ уринишлари “Қизалоқ ва Маймоқ”ни ҳам яна машҳур лойиҳа қилган. Шундай қилиб, дунё миқёсидаги баҳс-мунозаралар унинг шуҳратини янада оширди ва Маша характери фаол, шаддод ва қоидаларни бузувчи бўлиши уни янада эсда қоларли қилди.