Қайси давлат фуқаролари даволаниш учун Ўзбекистонга энг кўп келган?
2026 йилнинг январь ва февраль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида жами 11 876 нафар хорижий фуқаро келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, мамлакатимизга ташриф буюрган беморлар орасида қўшни давлатлар фуқаролари устунлик қилган. Энг кўп беморлар Тожикистондан бўлиб, уларнинг сони 7 562 нафарга етган.
Шунингдек, Қирғизистондан 2 530, Қозоғистондан 1 212 нафар бемор Ўзбекистонда тиббий хизматлардан фойдаланган.
Хорижий беморлар орасида бошқа давлатлар фуқаролари нисбатан кам — масалан, Афғонистондан 338, Россиядан эса 208 нафар бемор даволаниш учун Ўзбекистонга келган. Бошқа давлатлардан келганлар жами 26 нафарга тенг.
Бу рақамлар Ўзбекистонда тиббиёт хизматларининг сифатли ва ишончли эканини, шунингдек, мамлакатимизнинг тиббий туризм салоҳиятининг ошаётганини кўрсатади.