Трамп: Эронга кучли зарба тайёр, кескин баёнотлар янгради
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон атрофидаги вазият юзасидан яна бир бор кескин ва шов-шувли баёнотлар билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, яқин ҳафталар ичида Эронга қарши жиддий зарба бериш режалаштирилмоқда.
“Кейинги 2–3 ҳафта давомида биз уларга жуда кучли зарба берамиз. Биз уларни тош даврига қайтаришга қодирмиз”, — дея таъкидлади Трамп.
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
- Қўшма Штатлар Эрондаги ҳарбий амалиётни муваффақиятли якунлаш арафасида;
- Ҳозирда биз учун устувор вазифа дипломатия эмас, балки жанговар ҳаракатларни давом эттириш;
- Эрон энди Яқин Шарқ учун таҳдид туғдирмайди;
- Қўшма Штатларда ёқилғи нархларининг қисқа муддатли ошишига Эроннинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди, аммо мамлакат иқтисодиёти бунга тайёр;
- Эрон ракеталари Европага ҳам, АҚШга ҳам етиб бориши мумкин эди, улар имкон қадар кўпроқ қурол ишлаб чиқаришни хоҳлашган эди ва биз бу қуролларни йўқ қилдик;
- Қўшма Штатларга Яқин Шарқ нефти умуман керак эмас;
- Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ вазият ҳарбий амалиёт тугаганидан кейин ҳал этилади;
- Ҳўрмуз орқали нефт олишни хоҳлайдиган мамлакатлар бўғоздаги хавфсизликни ўзлари таъминлашлари ёки уни АҚШдан сотиб олишлари керак.
Мутахассислар фикрича, бу каби кескин баёнотлар Яқин Шарқдаги вазиятни янада таранглаштириши мумкин. Айни пайтда халқаро ҳамжамият томонларни вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирмоқда.