"Ливерпуль" ҳимоячиси Конате фаолиятини Испанияда давом эттирмоқчи
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конате "Реал Мадрид"дан расмий таклиф тушишини кутиш мақсадида клуб билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни кечиктирмоқда, деб Goal.com хабар берди. 26 ёшли франциялик футболчининг амалдаги келишуви муддати тугаб бораётгани сабабли, у эркин агент сифатида Мадридга кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Ливерпуль" раҳбарияти эса футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун хавотирга тушган. Маълумот ўрнида, ҳозирда Конатенинг ҳафталик маоши 140 000 фунт стерлингни (тахминан 2 240 000 000 сўм) ташкил этади, агар у "Реал"га ўтса, бу кўрсаткич сезиларли даражада ошиши ва унга 13 миллион фунт стерлинг (тахминан 208 000 000 000 сўм) миқдорида бонус берилиши кутилмоқда.