Добавить новость
World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ўзбекистонда кенг қамровли медиа ҳафталик лойиҳаси расман бошланди

Глобал ахборот майдонидаги тезкор ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар таъсирининг ортиши ҳамда сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши бугунги медиа соҳаси вакилларидан мутлақо янгича фикрлаш ва ишлаш услубини талаб этмоқда. Айниқса, фейк хабарлар оқимининг кучайиши журналистлар, блогерлар ва матбуот котиблари зиммасига катта масъулият юкламоқда.

Айнан шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда юртимизда йилнинг энг йирик таълимий ва амалий лойиҳаларидан бири — «Медиа ҳафталик» старт олди. Ушбу ташаббус журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимларини ягона платформада жамлаб, уларнинг билим ва кўникмаларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Контент маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа бутун республика бўйлаб қарийб 12,5 минг иштирокчини қамраб олиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида 30 мартдан 26 июнга қадар барча ҳудудларда 5 кунлик интенсив ўқув-семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.

Дастурнинг энг муҳим жиҳати — назария ва амалиёт уйғунлиги. Машғулотлар давомида иштирокчилар фақат назарий билим билан чекланиб қолмай, балки реал кейслар асосида ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш ва замонавий ёндашувларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.

Тренингларда мамлакатнинг етакчи медиа-экспертлари, муҳаррирлар ва продюсерлар иштирок этиб, контент яратиш, фактчекинг, рақамли гигиена, СММ ва стратегик коммуникациялар каби долзарб мавзулар бўйича амалий сабоқлар ўтади.

Машғулотлар турли йўналишларда — тележурналистика, босма нашрлар, блогерлик фаолияти ва давлат идоралари матбуот хизматлари учун алоҳида тарзда ташкил этилади. Курсларни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга махсус сертификатлар тақдим этилади.

Лойиҳанинг илк босқичи 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасида старт олади. Кейинги босқичлар эса мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳар бир ҳудудда ҳафталик якунида кенг қамровли Медиа форум ўтказилиши режалаштирилган.

Медиа ҳафталик қуйидаги саналарда ҳудудлар кесимида ташкил этилади:

• 30 март – 03 апрел: Қорақалпоғистон Республикасида;

• 6 апрел – 10 апрел: Хоразм вилоятида;

• 13 апрел – 17 апрел: Сурхондарё вилоятида;

• 20 апрел – 24 апрел: Қашқадарё вилоятида;

• 27 апрел – 1 май: Самарқанд вилоятида;

• 4 май – 8 май: Навоий вилоятида;

• 11 май – 15 май: Бухоро вилоятида;

• 18 май – 22 май: Фарғона вилоятида;

• 25 май – 29 май: Наманган вилоятида;

• 1 июн – 5 июн: Андижон вилоятида;

• 8 июн – 12 июн: Жиззах вилоятида;

• 15 июн – 19 июн: Сирдарё вилоятида;

• 22 июн – 26 июн: Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида.

Шу тариқа, «Медиа ҳафталик» нафақат билим алмашиш майдони, балки медиа соҳасида янги авлод мутахассисларини шакллантиришга хизмат қиладиган муҳим платформага айланиши кутилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus