Зарина Низомиддинова ўғли Саидумарнинг туғилган куни билан самимий табриклади
Актриса Зарина Низомиддинова кичик ўғли Саидумарнинг туғилган кунини нишонламоқда. Саидумар 22 март куни 6 ёшга тўлди ва бу сана оила даврасида қувонч билан қарши олинди.
Актриса ўзининг ижтимоий тармоқларида ўғлига бағишлаб самимий табрик қолдирди. Унда шундай дейилади: “6 йил олдин иккинчи бор она бўлдим. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин болажоним. Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр тилайман”.
Мухлислар ҳам актрисанинг ушбу постига бефарқ қолмай, изоҳларда Саидумарни табриклаб, унга эзгу тилаклар билдиришмоқда. Бу эса оилавий қувончни янада илиқ муҳитда ўтишини таъминламоқда.