Амир Темур хиёбони ҳудуди бугундан бошлаб вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 23 мартдан 7 апрель кунига қадар Амир Темур хиёбони ҳудуди бутун периметри бўйлаб вақтинча ёпилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги.
Чекловлар фақат Махтумқули, Истиқбол, Сайилгоҳ кўчалари ҳамда Амир Темур ва Мустақиллик шоҳкўчалари чегараларида жойлашган хиёбон майдонига тааллуқли. Ишлар давомида пиёдалар йўлаклари қопламасини таъмирлаш ва қисман янгилаш, муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизимини модернизатсия қилиш, шунингдек ҳудудни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган.
Ҳудуддаги мавжуд дарахтларга зарар етказилмайди. Қўшимча кўчатлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кучайтирилади. Автотранспорт ҳаракати ва йўл бўйида тўхтаб туриш имконияти одатдаги тартибда сақланади. Белгиланган муддатда хиёбон ҳудудига олиб чиқувчи метро бекатлари чиқиш йўллари ҳам вақтинча ёпилади.