Феруза Юсупованинг қизи 6 ойлик бўлди
Актриса Феруза Юсупова ижтимоий тармоқларда яна бир қувончли хабар билан мухлисларини хурсанд қилди. У ўзининг саҳифасига қизалоғи 6 ойлик бўлганини англатадиган самимий фото пост жойлади.
Актриса сурат остига рус тилида “Моя маленькая милость от Всевышнего” дея ёзиб, ўз ҳис-туйғуларини ифода этди.
Суратларда кичкина Шамсия чиройли гуллар билан безатилган “6” рақами фонида акс этган. Яна бир расмда эса актриса қизи билан бирга тушган илиқ ва меҳрга тўла лаҳзалари тасвирланган.
Яқиндагина она бўлган Феруза Юсупова учун вақт жуда тез ўтаётгандек — унинг митти фарзанди аллақачон ярим ёшни қарши олди.
Мазкур пост мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кузатувчилар болажонга соғлик-саломатлик, бахтли келажак тилаб, актрисага самимий табриклар йўллашди.