Бугун метан заправкалари иш вақти бўйича муҳим маълумот берилди
Бугун, 17 март куни метан “заправка”лар соат 10:00 дан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расман маълум қилди.
Вазирлик тақдим этган ахборотга кўра, заправкалар фаолиятига ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган. Шу билан бирга, Фарғона водийси ҳудудида метан “заправка”ларнинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тартибда, табиий газ босими ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилиши таъкидланди.
Мазкур тартиб орқали аҳоли ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, газ таъминотидаги барқарорликни таъминлаш мақсад қилинган. Шу боис, ҳайдовчилардан мавжуд шароитдан келиб чиқиб, режа асосида ҳаракатланиш тавсия этилади.