Трамп Эрон футболчилари хавфсизлиги масаласини кўтарди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Эрон терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этсин, марҳамат. Бироқ Трамп спортчиларнинг хавфсизлиги масаласи уни жиддий ўйлантиришини айтди.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятни ҳисобга олганда, у спортчиларнинг у ерда бўлиши уларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан тўғри қарор деб ҳисобламайди.
Трамп шу билан бирга, халқаро мусобақаларда иштирок этаётган спортчиларнинг хавфсизлиги ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда туриши кераклигини таъкидлади. Шу боис у мавжуд вазиятда бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини билдирди.