Болтон: Эрон вазиятида мағлубият Нетаняхуни зиммасида
АҚШнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Доналд Трамп ва Бенямин Нетаняху атрофидаги эҳтимолий вазият ҳақида фикр билдирди.
Болтоннинг таъкидлашича, агар Яқин Шарқдаги сиёсий ва ҳарбий ҳолат АҚШ тарафидан кутилган натижага олиб келмаса, Трамп мағлубият учун айбни Нетаняхуга юклашга тайёр бўлади.
“Агар вазият ёмонлашса, мен сизга аниқ айта оламан Доналд Трамп бунинг учун Бенямин Нетаняхуни айблайди. Чунки Трампнинг дунёсида ғолиблар ва мағлублар бор. У ўзини доимо ғолиб деб билади, мағлуб эмас. Шунинг учун агар Эронга қарши бу ҳаракат мағлубият билан тугаса, унда айб бошқа бировга юкланади. Бу албатта юз беради”, деган Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Болтон.
Унинг фикрича, бундай муносабат Трампнинг сиёсий тафаккурига хос бўлиб, унинг ҳар қандай ноқониқ натижаларни шахсларга ёки ҳамкорларга боғлаб қўйиши мумкин. Шу сабабли, халқаро сиёсий таҳлилчилар бу ҳолатни диққат билан кузатмоқда ва Яқин Шарқдаги ҳар қандай йўналишнинг АҚШ ва Исроил сиёсий стратегиясига қандай таъсир қила олишини баҳоламоқда.