Ўзбекистонда аёллар энг кўп қайси вилоятда?
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, аёллар сони 18,9 миллиондан ошди ва улар доимий аҳолининг 49,6 фоизини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Статистикага кўра, аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи бўлиб, бу ерда 2 миллион 172,4 минг нафар аёл яшайди. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 2 миллион 91,2 минг нафар ва Қашқадарё вилояти 1 миллион 831,6 минг нафар кўрсаткич билан қайд этилган.
Энг кам аёллар эса Сирдарё вилоятида — 471 минг нафар ва Навоий вилоятида — 548,7 минг нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 2026 йил 7 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 300 минг 520 нафарга етган. Шундан 19 миллион 12 минг 368 нафари аёллар, 19 миллион 288 минг 132 нафари эса эркаклардан иборат.
Яна бир муҳим рақам: 2025 йилда мамлакатда 879,6 минг чақалоқ туғилган бўлиб, энг кўп туғилиш Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.