"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2 туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ниҳоясига етди. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида кечган баҳсда мезбонлар Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олган самарқандликлар тезкор голларга эришди. 7-дақиқада Азизбек Амонов ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб, Фирдавс Абдураҳмонов фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" футболчилари вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган бўлса-да, "Динамо" ҳимояси ишончли ўйин кўрсатди.
Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" бош мураббийи ўйинни кучайтириш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Учрашув якунланишига оз вақт қолганида, 83-дақиқада Самандар Мавлонқулов битта гол уриб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ, қолган дақиқаларда тошкентликлар мувозанатни тиклай олмади ва якунда "Динамо" қийин ғалабани расмийлаштирди.
"Бунёдкор" – "Динамо" 1:2
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Голлар: 0:1 – 7, Азизбек Амонов (Жаҳонгир Абдусаломов), 0:2 – 15, Фирдавс Абдураҳмонов (Азизбек Амонов), 1:2 – 83, Самандар Мавлонқулов (Ицуки Урата)
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Дмитрий Плетнёв, 9.Матия Кривокапич (47.Садриддин Ҳасанов, 62), 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (21.Носиржон Абдусаломов, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов (17.Музаффар Олимжонов, 90), 25.Ицуки Урата, 66.Азизбек Тўлқунбеков (28.Самандар Мавлонқулов, 46), 77.Билолхон Тошмирзаев (11.Сардор Абдунабиев, 75)
Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 88.Миркамол Аннаматов, 90.Эгамберди Шарипов.
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 4.Нурилло Тўхтасинов (11.Хислат Халилов, 81), 5.Маҳамаду Дембеле, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Санжар Қодирқулов, 8.Азизбек Амонов (10.Анвар Ҳожимирзаев, 46), 15.Расул Йўлдошев (16.Драмане Салоу, 69), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (91.Бектемир Абдуманнонов, 81), 44.Кингсли Сарфо (97.Тил Мавретич, 46)
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 19.Мауро Бразил, 22.Улуғбек Абдуллаев, 99.Улуғбек Ҳошимов.
Огоҳлантириш: Расул Йўлдошев (40), Нажмиддин Нормуродов (88)
Ушбу ғалаба орқали "Динамо" турнир жадвалида ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди. "Бунёдкор" эса навбатдаги турда хатоларни таҳлил қилиб, кейинги баҳсларга тайёргарлик кўришига тўғри келади.