Эронда ҳалок бўлганлар сони 555 кишига етди
Исроил ва АҚШнинг қўшма ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Эронда ҳалок бўлганлар сони 555 кишига yetdi, aniq.uz хабар берди.Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълум қилди.
Баёнотда қайд этилишича, икки кун аввал бошланган ҳужумлар оқибатида мамлакат бўйлаб юзлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмган. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 555 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, ҳужумлар натижасида 131 та шаҳарда вайронагарчилик ва турли даражадаги зарар кузатилган. Инфратузилма объектлари ва турар жой биноларига жиддий шикаст етгани айтилмоқда.
Аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, бир кун олдин ҳужумлар оқибатида 201 киши ҳалок бўлгани ва 747 киши жароҳат олгани хабар қилинган эди. Қурбонлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда.