Финалиссимa бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмади
Қатарда минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар фонида барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Шу сабаб Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссимa учрашуви бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Машҳур журналист Гастон Эдулнинг маълум қилишича, ҳозирча УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни кузатмоқда ва кутиш позициясида турибди. Бир неча кундан сўнг улар Қатар ҳукумати билан биргаликда Финалиссимa борасида қарор чиқаради.
Аргентина ва Испания кубок учун 27 март, жума куни майдонга тушиши керак. Учрашувни Қатарда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнидаги аввалги Финалиссимада Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.