«Бавария» Кейнинг келажаги бўйича изоҳ берди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида бош директор лавозимида ишлаётган Ян-Кристиан Дризен ҳужумчи Гарри Кейнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси клуб билан 2027 йилнинг ўрталаригача давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дризеннинг таъкидлашича, Кейн бўйича сотиб олиш опцияси январ ойи охирида ўз кучини йўқотган. «Гарри билан муносабатларимиз аъло даражада. У оиласи билан Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қиляпти. Кейинги мавсум олдидан келажак масаласини хотиржам муҳокама қиламиз», — деди у Bayern & Germany нашрига.
Гарри Кейн «Бавария» сафига 2023 йил августида келиб қўшилган. Шу вақтдан бери у 133 та учрашувда майдонга тушиб, 130 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.