Забарний «Гавр» устидан минимал ғалабадан сўнг фикр билдирди
Франциянинг «ПСЖ» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Иля Забарний Лига 1нинг 24-тури доирасида сафарда «Гавр»га қарши кечган баҳсдан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Парижликлар Баркола урган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Осон бўлмаслигини билардик: бу стадионда ҳеч қачон енгил ўйин бўлмайди. Энг муҳими, «ПСЖ» уч очкони олди. Бу биз учун жуда муҳим натижа. Ҳозир жамоа ҳар бир учрашувга максимал эътибор қаратмоқда, барча ўйинлар аҳамиятли», — дея Забарнийнинг сўзларини Footmercato келтирди.
Луис Энрике шогирдлари 57 очко жамғариб, Франция чемпионати турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди. «ПСЖ» иккинчи ўриндаги «Ланс»дан бир очкога олдинда бормоқда.