ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кўчирди
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувлар бошқа саналарага қолдирилганини маълум қилди. Ўйинлар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий зиддият сабаб бўлди. Хабарда қайд этилишича, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар қўшни давлатлар ҳудудига ҳам етиб бормоқда, бу мамлакатларда эса АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.
ОФК баёнотида ташкилот вазиятни диққат билан кузатишда давом этиши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Ҳозирча янги саналар ёки ўйинлар ўтказиладиган манзиллар эълон қилинмади.