Гвардиола Холанн қачон майдонга қайтишини билмаяпти
“Манчестер Сити” АПЛнинг шанба кунги баҳсида “Лидс”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ учрашувни Эрлинг Холаннсиз ўтказди. Норвегиялик ҳужумчи машғулотдаги жароҳати сабаб ўйинда қатнашмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин журналистлар яна Холанннинг аҳволи ҳақида бош мураббий Хосеп Гвардиоладан сўрашди. Мутахассис BBCга берган изоҳида футболчининг қачон сафга қайтишини аниқ айта олмаслигини, лекин муаммо жиддий эмас деб ўйлаётганини таъкидлади.
“Лидс”га қарши баҳсда “Манчестер Сити”нинг ғалаба голини Антуан Семеньо урди.