«Ренн» «Тулузани» енгиб, ғалабали сериясини давом эттирди
Франция Лига 1нинг 24-турида «Ренн» ва «Тулуза» баҳсида мезбонлар тўп назоратида анча устун бўлди, бироқ учрашув давомида дарвоза томон йўлланган аниқ зарбалар жуда кам бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27-дақиқада «Ренн» ҳисобни очди: Муссо Тамари узатмасидан кейин меҳмонлар дарвозабони тўпни тутиб қололмади, Арно Нордан ҳимоячи билан курашда ют иб чиқди ва бош билан тўпни дарвозага йўллади — 1:0. Орадан кўп ўтмай Тамари жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, аммо тўп жуда оз фарқ билан нишондан четда кетди.
Ушбу ғалаба «Ренн» учун кетма-кет учинчи бўлди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўриндаги «Марсел»га очко бўйича етиб олди. «Тулуза» эса 10-поғонада қолмоқда.