Месси Марадона билан илк учрашуви тафсилотларини эслади
Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси ватандошлари учун афсонага айланган Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини айтиб берди. Мессининг сўзларига кўра, уларнинг биринчи учрашуви телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви пайтида бўлган ва у ерга футболчи айнан Марадона таклифи билан борган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. Ўша куни ёнимда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким ва амакиваччаларим. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза эди», — дея Мессининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.