ПСЖ дарвозабони Сафонов бильярдга қандай қизиқиб қолгани ҳақида
Россиялик «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов бўш вақтида шуғулланадиган машғулотларидан бири рус бильярди эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Голкипернинг айтишича, бу қизиқиш «Краснодар» давридаёқ бошланган: клуб базасида бильярд столи бўлиб, футболчилар вақти-вақти билан бир неча партия ўйнаб туришарди.
Сафонов Telegram каналида ёзишича, аввалга уй яқинидаги бильярдхонага дўстлари билан бориш одатий ҳол бўлган, кейин эса бу секин-аста жиддий хоббига айланган: у ўз кии ҳам сотиб олган, ҳатто якка тартибдаги машғулотларни ҳам синаб кўрган.
Орадан вақт ўтиб, дарвозабон бильярдни айнан ҳордиқ учун қолдиришни истаганини англаб, ўйинда маҳорат оширишни тўхтатганини қўшимча қилди.