Месси Марадона билан илк танишуви қандай бўлганини айтди
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентинадик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан биринчи марта қачон ва қандай учрашганини эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг сўзларига кўра, уларнинг илк танишуви телевидениедa, Марадона ташаббуси билан Месси таклиф этилган «La noche del 10» кўрсатуви давомида бўлиб ўтган.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва жиянларим ҳам бор эди. Улар ҳам Марадона билан кўришишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг фикрларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.