«Реал» «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади, Бутрагено фикр билдирди
Мадриднинг «Реал» клубида жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор Эмилио Бутрагено Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига қуръа натижаларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуръага кўра, «қаймоқранглилар»нинг навбатдаги рақиби «Манчестер Сити» бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар 11 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади.
Бутрагено «Сити» таркиби кучли эканини таъкидлаб, Гвардиола ихтиёрида турли вариантлар борлигини айтди. «Биринчи ўйинни уйда ўтказамиз, шунинг учун Манчестердаги жавоб баҳсида ҳимоя қила оладиган яхши натижага эришишимиз керак», — деди у.
Маълумот учун, Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа плей-оффдаги қарама-қаршиликда «Бенфика»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. «Шаҳарликлар» эса умумий босқич якунларига кўра саккизинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқди.