Родриго учун бирданига беш клуб даъвогарлик қилиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Родригонинг келажаги мавсум якунида ўзгариши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Экрем Конур хабарига кўра, «Интер» Родригонинг «Реал»даги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Шунингдек, Англиядан «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм», Саудия Арабистонидан эса «Ал-Ҳилол» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, Родригонинг ўзи «Реал»да қолишни хоҳлайди, бироқ захира ўриндиғида мунтазам ўтиришга рози эмас.
Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Родригонинг ҳозирги бозор баҳоси 60 миллион еврони ташкил этади. 2024 йил ёзида эса у 110 миллион еврога баҳоланган эди.