Гакпо «Ливерпул» мавсумни қандай сақлаб қолишини айтди
«Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпо жамоада ҳозирги мавсумдаги вазиятни ўнглаш учун ҳали имконият борлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англия чемпионлари бу мавсум АПЛ чемпионлиги пойгасидан анча ортда қолган, бироқ Европа Чемпионлар лигаси ва Англия Кубогида курашни давом эттирмоқда.
Гакпонинг фикрича, агар «Ливерпул» Чемпионлар лигаси ва Англия Кубогини қўлга киритса, АПЛда эса илк тўртликда мавсумни якунласа, бу йилги натижани жуда муваффақиятли деб аташ мумкин. Шунга қарамай, у буни ўтган мавсумдагидан ҳам яхшироқ дейишга шошилмаслигини қўшимча қилди.
Ҳозирда «Ливерпул» Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.