Сёмин ПСЖ Чемпионлар Лигасини яна ютиши мумкинлигини айтди
Тажрибали мураббий Юрий Сёмин ПСЖнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Луис Энрике бошқарувидаги жамоа Чемпионлар Лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб чиқиш салоҳиятига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасини клуб тарихида илк бор қўлга киритганди. Финал баҳсида парижликлар «Интер»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этган.
Сёминнинг айтишича, ПСЖда титулни яна ҳимоя қилиш учун реал имкониятлар бор. У француз чемпионатида таркибда кўп ротация бўлгани, жамоа эса кучини асосан Чемпионлар Лигаси учун тежагандек кўринганини қайд этди.
Плей-оффга чиқиш учун ўтиш босқичида ПСЖ «Монако»ни осонликча енга олмади: сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, уйда эса 2:2 дуранг қайд этилди. 1/8 финалда эса парижликларни янада жиддий рақиб кутмоқда — «Барселона» ёки «Челси».