Жонатан Девид ёзда «Ювентус»дан кетиши мумкин
Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Жонатан Девид яқин ойлар ичида жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, канадалик футболчи ёзги трансферлар даврида кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. Манбада айтилишича, клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббий Лучано Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан тўлиқ қониқмаган ва шунинг учун Девид бўйича таклифларни тинглашга тайёр.
Жонатан Девид 2025 йилда «Лилл»дан эркин агент сифатида «Ювентус»га келганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у туринликлар сафида барча мусобақаларда 36 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Девиднинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.