Роналдунинг голи ва 5:0 ғалабадан кейинги икки сўзи
Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» навбатдаги турда «Ал-Намджа»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалида етакчиликка чиқиб олди. Учрашувда ҳисобни Криштиану Роналду очди: португалиялик ҳужумчи 7-дақиқада пенальтини аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин тугаганидан кўп ўтмай 41 ёшли Роналду ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. У фотосуратлар жамланмасини жойлаб, унга қисқа изоҳ ёзди.
«Шундай давом этинг!» — деб ёзди Роналду.
Шу тариқа Криштиану Роналдунинг фаолияти давомида урган голлари сони 965 тага етди. 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.