«Реал» ёзда Грегор Кобелни жамоага олиб келмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини кўриб чиқмоқда. Швейцариялик дарвозабон «Реал» учун ушбу позицияда асосий нишон сифатида қайд этилмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг Дортмунд клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.