Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин «Интер» Кивунунг маошини оширади
«Интер» Чемпионлар лигасида омадсиз чиқиш қилди: миланликлар плей-офф босқичидаёқ мусобақани тарк этди. Жамоа «Будё-Глимт»га сафарда 1:3, ўз майдонида эса 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Кристиан Кивунунг ишидан мамнун. Журналист Николо Скира хабарига кўра, Киву «Интер» билан шартномасини узайтиришга жуда яқин: янги келишув 2028 йил ўрталаригача мўлжалланади ва яна бир мавсумга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.
Қайд этилишича, ҳужжатлар имзоланггач, Кивунунг маоши ҳам оширилади.
Киву «Интер»ни ўтган ёзда қабул қилиб олган. Ҳозир жамоа А Серияда ишончли пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Милан»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда.