Юлдуз Усмонова ва Маликнинг “Помада” номли таронаси трендга айланди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонанда Малик билан бирга куйлаган “Помада” номли янги қўшиқни премьера қилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда қўшиқ тақдимотидан видеолавҳа ҳам жойланди.
Қайд этилишича, Юлдуз Усмонова аввал ҳам Малик билан ҳамкорликда бир қатор ижодий ишларни яратган. Улар турли тилларда ижро этилган қўшиқлари билан мухлислар эътиборини қозонган.
Жумладан, “Ўзбекча гапир”, “Ку-ку”, “Да кужо шумо” каби қўшиқлар ушбу ижодий тандемнинг энг танилган ишлари сирасига киради. Янги “Помада” дуэти ҳам тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.