Марокаш терма жамоаси бош мураббийидан айрилаётир
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги лавозимини тарк этиш бўйича ариза берди. RMC Sport хабарига кўра, ҳозирда томонлар ҳамкорликни муддатидан аввал якунлаш шартларини келишиб олмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
50 ёшли мутахассис фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Манбаларга кўра, унга бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнир Шимолий Америкада ўтказилиб, учрашувлар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичида марокашликлар Бразилия, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.