Киву «Будё-Глимт»га қарши жавоб ўйини олдидан фикр билдирди
Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигасида «Будё-Глимт»га қарши жавоб учрашувига тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар ўртасидаги илк баҳсда Норвегия вакили кутилмаганда ўз майдонида 3:1 ҳисобида зафар қучганди.
«Батареяларни қайта тўлдиришимиз керак, аммо натижани ўз фойдамизга ўзгартиришга қодирмиз ва қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Жисмонан ҳам, руҳан ҳам тайёрмиз. Шунингдек, мувозанат зарур — улар ҳужумга тез ўтишда жуда хавфли», — деди мутахассис Sky Sport Italia'га.
«Интер» — «Будё-Глимт» учрашуви эртага, 24 февраль куни Милан шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.