Мали Россияга қарши ўртоқлик учрашуви бўйича гапирди
Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Магасса Россия терма жамоасига қарши эҳтимолий ўртоқлик ўйини юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг сўзларига кўра, баҳсни ўтказиш масаласи FIFA билан келишиб олинган ва ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ. Магасса Sport24 журналистларига берган изоҳида учрашув натижаси FIFA рейтингида инобатга олиниши ҳамда бу ўйин учун очколар ҳисобланишини таъкидлади.
Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 27 март куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралидан бери Россия терма жамоалари ва клублари халқаро турнирлардан четлатилган. Шу сабабли миллий жамоа ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.