Павлюченко «Тоттенҳэм»—«Арсенал» ўйинида йирик ҳисобни кутмаяпти
Москвадаги «Спартак» клубида тўп сурган собиқ ҳужумчи Роман Павлюченко АПЛнинг 27-тури доирасидаги баҳсда «Арсенал» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиши кераклигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар 22-февраль куни «шпорлар»нинг уй стадионида тўқнаш келади. Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Павлюченконing фикрича, «Тоттенҳэм» ҳиссиётлар таъсирида ўйнаб, босимни оширишга уринади, бироқ таркиб сифати ва жорий ўйин даражаси бўйича бугун «Арсенал» кучлироқ кўринмоқда. «Йирик ҳисоб бўлади, деб ўйламайман. Кўпроқ характер эвазига қозонилган ғалаба — 1:0 ёки 2:1 бўлиши мумкин», — деди у «Ставка ТВ»га берган интервюсида.
27 турдан сўнг «Арсенал» 58 очко билан Англия чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Манчестер Сити»ни икки очкога ортда қолдирган. «Тоттенҳэм»да эса 29 очко бор, жамоа 16-ўринда бормоқда.