Слуцкий жамоаси ОЧЛдаги сўнгги учрашувда мағлуб бўлди
“Шанхай Шэньхуа” Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳсда Леонид Слуцкий шогирдлари турнир билан хайрлашишдан аввал ҳеч бўлмаса муносиб натижа кўрсатишга уринди, аммо буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида “Бурирам Юнайтед” фойдасига якунланди. Тайланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай “Шанхай Шэньхуа” бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва ўйиндаги интрига деярли йўқолди.
Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шэньхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.