Дибала Месси ва Роналдуни бирлаштирадиган жиҳатни айтди
"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятида Лионел Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бир жамоада тўп сурган. У футбол оламидаги доимий баҳс — қайси бири кучлироқ — мавзусига муносабат билдириб, аниқ танлов қилишдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича футболчилар, бироқ руҳий томондан жуда ўхшаш: иккisini ҳам ғалаба қозонишга бўлган кучли иштиёқ бирлаштиради. Унинг фикрича, ҳар бирининг ўзига хос кучли томонлари бор, аммо иккаласи ҳам майдонда доимо юқори талаб ва агрессив рақобат билан ажралиб туради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри иқтибос келтирди.
Маълумот учун, Месси фаолияти давомида саккиз бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган, Роналду эса беш марта ушбу совринга эга чиққан. Ҳозир Месси “Интер Майами” сафида, Роналду эса “Ал-Наср”да тўп сурмоқда.