Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» финал турда ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйинда ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бунга ҳам эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко'ртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ўйиндаги интриганинг амалда йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.