Маркинйос Саудия эмас, фақат Қатар вариантини кўриб чиқмоқда
Россиялик футбол мухлислари учун Саудия Арабистони ҳам, Қатар ҳам бир хил шарқона экзотика бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ бразилиялик Маркинйос учун фарқ катта: у Саудия Арабистонига бориш ниятида эмас, аммо Қатарга ўтиш вариантига ижобий қарамоқда, деб ёзади франсузларнинг L'Equipe нашри. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
31 ёшли ҳимоячи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда. Париж клуби таркибида ундан кўпроқ йиллардан бери ўйнаб келаётган футболчи ҳозирча йўқ.
Маркинйос аввалроқ Бразилиянинг «Коринтианс» ҳамда Италиянинг «Рома» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У фаолияти давомида Бразилия миллий жамоаси сафида 95 та учрашувда майдонга тушган.