Буликин Сафонов ва Хайкиннинг кучли томонларини солиштирди
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин дарвозабонлар Никита Хайкин ва Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Икки россиялик посбон мос равишда Норвегиянинг «Будё-Глимт» ва французнинг «ПСЖ» клубларида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буликиннинг айтишича, жисмоний кўрсаткичлар жиҳатидан Сафоновнинг устунлиги бор. Бироқ Хайкин аллақачон юқори даражада ўзини исботлаганини, «Будё-Глимт» сафида ишончли ўйин кўрсатиб, жамоани қутқариб қолиши ва катта натижаларга эришиши мумкинлигини таъкидлади.
Чемпионлар лигаси плей-оффида «Монако» «ПСЖ»га қарши майдонга тушади, «Будё-Глимт» эса Милан «Интер»и билан тўқнаш келади. Учрашувлар 17 ва 18 февраль кунлари бўлиб ўтади.