Генич «Монако» ва ПСЖ ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонади деди
Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги илк баҳсда ПСЖ сафардa «Монако»га қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан футбол шарҳловчиси Константин Генич ўз тахмини билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Генич фикрича, ПСЖ Чемпионлар лигасида бор кучини ишга солади ва керакли даражада ўйнайди. Сўнгги омадсизликка қарамай, у Париж клуби «Монако»дан кучлироқ эканини таъкидлади ва ғалаба ПСЖ томонида бўлишини айтди.
«Монако» — ПСЖ учрашуви 17-февраль, сешанба куни бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.