«Атлетик» Нико Уильямснинг жароҳати ҳақида расмий баёнот берди
Бильбаонинг «Атлетик» клуби қанот вингери Нико Уильямс жамоанинг «Реал Овьедо»га қарши ўтган дам олиш кунларидаги учрашувида майдонга тушмаганини маълум қилди. Клуб расмий сайтида келтирилишича, футболчи яқин ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Атлетик» баёнотига кўра, Уильямс пубалгия муаммоси сабаб ташқи мутахассис назорати остида даволанишни бошлаган. У махсус дастур бўйича тикланади, қайтиш муддати эса ҳолат динамикасига боғлиқ — аниқ сана ҳозирча айтилмади.
Аввалроқ ОАВ Никонинг ноқулайлик билан ўйнаётгани ҳақида ёзганди. Уильямс жорий мавсумда 26 та расмий учрашувда қатнашиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.