«Болонья» «Торино»ни мағлуб этиб, мағлубиятлар сериясини тўхтатди
А Сериянинг 25-турида «Болонья» сафарда «Торино»га қарши жуда фаол ўйин кўрсатди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Джонатан Роу жарима майдони ташқарисидан зарба бериб ҳисобни очишга жуда яқин келди, бироқ тўп бироз четлаб ўтди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Роу қанотдан жарима майдонига узатма йўллади, Никола Влашичдан қайтган тўп дарвозага кириб кетди — 0:1. Кейинроқ Симон Зом рақиб посбонини сергакликка мажбур қилди. 62-дақиқада «Болонья» дарвозабони Дуван Сапатанинг зарбасини қайтарди, аммо Влашич тўпга биринчи бўлиб етиб бориб, ҳисобни тенглаштирди.
70-дақиқада эса Федерико Бернардески ҳал қилувчи вазиятни яратди: унинг узатмасидан кейин Сантьяго Кастро гол уриб, меҳмонларга яна устунликни тақдим этди — 1:2.
Шу тариқа «Болонья» кетма-кет тўртта мағлубиятдан кейин ниҳоят ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 8-ўринни бўлишиб турибди. «Торино» эса 14-поғонада қолди.