Елагин бойкотдан кейин Роналду майдонга қайтди ва гол урди
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ўйиндаги ҳаракатларига алоҳида тўхталди.
«Буюк футболчи қайтди ва гол урди. Фақат гол билан чекланмай, ҳимояда ҳам ишлади — бир неча бор тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди. Худди ўсмирдек югуради. Ҳайратланаман ҳам, ҳавас ҳам қиламан», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.
Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол урди.