APL ярим ҳимоячиси Ҳатчинсон учун «Челси» ва «Арсенал» курашга кирди
«Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Омари Ҳатчинсон Англия Премер-лигасининг бир нечта клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга уч клуб — «Челси», «Арсенал» ва «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 63–68 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Ҳатчинсон 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллиф бўлди. Ярим ҳимоячининг «ўрмончилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.