Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар Джикиядан клубдаги ишлар қандай кетаётгани ва Туркиядаги шароитлар кўнгилдагидекми, деб сўрашди. Ҳимоячи эса барчаси яхши эканини айтиб, Туркияда ҳаммаси ўзини тўлиқ қониқтираётганини кулимсираб таъкидлади.
Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.